Get Mystery Box with random crypto!

#Мутолаа_админ ТАРБИЯНИНГ ОЛТИН КАЛИТИ (Акмал Мираваз ўғли) | Психология | Болалар тарбияси

#Мутолаа_админ
ТАРБИЯНИНГ ОЛТИН
КАЛИТИ
(Акмал Мираваз ўғли)

Болалардаги худбинлик ва хасадни улардаги шахсий хусусиятларини мақташ, ўз иқтидорини намойиш қилишга имконият яратиш билан бартараф этиш мумкин.Хамма ҳам эътиборталаб. Меҳрга қонган болалар ҳасад қилмайдилар.
Укага нисбатан акага кўпроқ эътибор қаратилган оилаларда кенжатой,албатта муаммо чиқаради. У шу йўл билан эътибор қаратишларига,меҳр беришларига эришишни истайди.Меҳрга қониш учун акасига тақлид қиладида унинг “сояси”да қолиб кетади.
Ёки мусобақа ,рақобат кучайиб,очиқдан очиқ муштлашишгача бориб етиши мумкин.Бу охир-оқибат болаларнинг бирида таслим бўлиш, атрофдагиларнинг меҳридан воз кечиш, ўзининг муҳимлик ҳиссини йўқотиш каби салбий фикрлар пайдо қилади.
Бундай ҳолатлар юз бермаслиги учун ота-оналар кўпроқ эътибор ва меҳр билан болаларда ўз шаҳсиятини шакллантиришга кўмаклашишлари лозим. Акаси ўқишда ютуқларга эришаётган бўлса,ҳадеб укасига намуна қилиб кўрсатавермаслик керак.
Болангиз сизни ҳадеб бошқа ота-оналарга таққослайверса,қай аҳволга тушасиз?
Динора Абдуллаевна психолог
https://t.me/Psixologiya_Bolalar