Get Mystery Box with random crypto!

Психология | Болалар тарбияси

Telegram kanalining logotibi psixologiya_bolalar — Психология | Болалар тарбияси П
Telegram kanalining logotibi psixologiya_bolalar — Психология | Болалар тарбияси
Kanal manzili: @psixologiya_bolalar
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 624
Kanalning ta’rifi

Олий маьлумотли психолог,консультант,тренер
Мурожаат учун: @Dinora_Abdullayevna
Маьлумотларни кучирганда манба курсатилсин.Мехнатимизни кадрлаганингиз учун рахмат!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 03:04:56
Ассалому алейкум! Муродбахш Чоршанба тонги муборак

Кунимиз файзу барокатларга бой булсин

Юзингиздаги кувонч кун давомида хамрохингиз булсин

Аллохни хифзу химоясида булинг

Миср

https://t.me/Psixologiya_Bolalar
302 viewsДинора Психолог, edited  00:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:01:02
#Хайрли_тун
Фақат енгил дардлар кимларгадир сўзланади, сўнг енгил тортилади... Энг оғир дардлар эса ҳеч кимга айтилмайди, улар тилсиздир...
Дардларимизни сўзсиз тушунадиганларимиз омон бўлсинлар...
Jaloliddinrumiyy

Тунингиз осуда утсин
Аллохни панохида булинг

https://t.me/Psixologiya_Bolalar
327 viewsДинора Психолог, 15:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:35:56 #Мутолаа_админ
ТАРБИЯНИНГ ОЛТИН
КАЛИТИ
(Акмал Мираваз ўғли)

Болалардаги худбинлик ва хасадни улардаги шахсий хусусиятларини мақташ, ўз иқтидорини намойиш қилишга имконият яратиш билан бартараф этиш мумкин.Хамма ҳам эътиборталаб. Меҳрга қонган болалар ҳасад қилмайдилар.
Укага нисбатан акага кўпроқ эътибор қаратилган оилаларда кенжатой,албатта муаммо чиқаради. У шу йўл билан эътибор қаратишларига,меҳр беришларига эришишни истайди.Меҳрга қониш учун акасига тақлид қиладида унинг “сояси”да қолиб кетади.
Ёки мусобақа ,рақобат кучайиб,очиқдан очиқ муштлашишгача бориб етиши мумкин.Бу охир-оқибат болаларнинг бирида таслим бўлиш, атрофдагиларнинг меҳридан воз кечиш, ўзининг муҳимлик ҳиссини йўқотиш каби салбий фикрлар пайдо қилади.
Бундай ҳолатлар юз бермаслиги учун ота-оналар кўпроқ эътибор ва меҳр билан болаларда ўз шаҳсиятини шакллантиришга кўмаклашишлари лозим. Акаси ўқишда ютуқларга эришаётган бўлса,ҳадеб укасига намуна қилиб кўрсатавермаслик керак.
Болангиз сизни ҳадеб бошқа ота-оналарга таққослайверса,қай аҳволга тушасиз?
Динора Абдуллаевна психолог
https://t.me/Psixologiya_Bolalar
373 viewsДинора Психолог, edited  14:35
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:34:45 ​​Фарзандларингизни қарғаманг

Фарзандларингизга меҳрибон, раҳм-шафқатли бўлинг. Улар билан юмшоқ муомалада бўлинг, сабабсиз тергаманг. Тез-тез уларни қучоқлаб, бош-кўзини меҳр билан силаб туринг. Улар билан мунтазам бирга бўлишга ҳаракат қилинг: машғулотлар ўтказинг, ўйинларига аралашиб туринг, ҳазил-мутойиба қилинг, нутқини ўстириш билан шуғулланинг.
Фарзандларингизни асло қарғаманг, ёмон сўзлар билан сўкманг, ёмон дуо қилманг. Чунки бу нарсалар фасодга йўлиқтириб, оилангизга фақирлик келтиради. Аксинча, яхши дуолар қилиб, уларга имон-эътиқод, инсоф, яхшиликлар тиланади.
Унутманг! Боласини калтак воситасида тарбия қилишни ўйлаганлар қаттиқ адашади. Чунки фарзанд яхши сўзнинг гадоси, ёмон гапириш, калтаклаш болани оиладан, отаонадан бездиради, холос. Ўн ёшга етган ўғил ва қиз болалар алоҳида ётқизилади, чунки аксинча ҳолат фитнага сабаб бўлиб қолиши мумкин. Фарзандларингизга уларнинг қурби етмайдиган хизмат ва топшириқларни асло бера кўрманг. Чунки буни бажара олмай, ёлғон гапиришлари, ҳийла излашлари, ҳатто ота-онага осий бўлиб қолишлари мумкин.
Муслимаатуз
https://t.me/Psixologiya_Bolalar
426 viewsДинора Психолог, 12:34
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:44:51
Ассалому алейкум!
Сешанба тонги муборак

Кунимиз файзли,барокатли ва омадли утсин

Аллохни хифзу химоясида булинг

https://t.me/Psixologiya_Bolalar
500 viewsДинора Психолог, 02:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:29:04 АҚЛЛИ БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Ғарб психологлари ҳозирда атрофинг ўзгаришини ҳоҳласанг, аввал ўзини ўзгартир, дейишмоқда. Бу эса аллақачонлар муқаддас китобларимизда кўрсатиб ўтилган: “Ўзгаришни аввал ўзингдан бошла,”-деб. Ўзгартириш деган бу ўша ҳиссиётни бошқариш, ақлий салоҳиятни ривожлантириш, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши бу ўзгаришдир. Яъни, муносабат ўзгаради. Одам ҳиссиётини бошқаришни ўргангани, ақлий салоҳити ошгани сари атрофидаги илгариги муҳит унга бошқача кўрина бошлайди ва у бу мҳитдан ўзига , яън и шахс ривожланиши учун керак бўлган нарсаларнигина илиб олишни ўрганади. Шунда у ҳеч қанақа негатив ҳиссиётларга берилмасдан, негатив вазиятларга, воқеа-ҳодисаларга аралашиб қолмасдан, балки ҳаётнинг ижобий томонларини кўра бошлайди. Бундай одам ўз-ўзидан ҳам интеллектини, ҳам ҳиссиётларини бошқаришни ўрганишни ошириб боради. Кўриниб турибдики, бу нарсалар неча асрлар олдин айтиб кетилган ва ҳозирги вақтда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Бугунги кунимизгача ўзининг долзарблигини сақлаб қолган. Улар ҳақ бўлишган.
Муҳим жиҳати, бу олимларнинг ҳаммаси ҳам элга танилган. Муваффақият қозонишининг 20 % гина IQ кўрсаткичига, қолган 80 фоизи ЕQ боғлиқ. Одам жуда ҳам ақлли бўлиши мумкин, лекин, муваффақият қозониш учун эмоционал коэффициентни ҳам ошириб бориш керак (давоми бор). Муаллиф Гавҳар Тешабоева
https://t.me/Psixologiya_Bolalar
419 viewsДинора Психолог, 13:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:16:12
Ассалому алейкум! Душанба тонги муборак

Бошланаётган хафтамиз хаммамизга омадли келсин
Кунимиз файзу барокатларга бой булсин

Аллох таоло юзимизни ёруг, калбимизни кенг, кадримизни баланд килсин

Аллохни хифзу химоясида булинг

Индонезия,Бали

https://t.me/Psixologiya_Bolalar
599 viewsДинора Психолог, edited  01:16
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:40:11
#Хайрли_тун
Охир-оқибат, ҳамма нарса яхшилик билан тугаши керак. Агар бирор нарса ёмонлик билан тугаган бўлса, демак бу ҳали охири эмас.
Пауло Коэло

Тунингиз осуда утсин

Аллохни панохида булинг

https://t.me/Psixologiya_Bolalar
494 viewsДинора Психолог, 15:40
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:19:18 Савоб сўзин ишрат билан адаштирманг!

Бир дўконнинг қаршисида уч-тўрт хотин,
Гурунглашиб кутар арзон ёғ навбатин.
Ўша ердан ўтиб қолди битта эркак,
Ҳудди шундан бошланади бизнинг эртак.

У аёллар ичра бири гўзал эди,
Ўзи ёшу, аммо сўзи масал эди.
Ўша эркак қараб секин ўнгу-чапга,
У аёлни қувлик билан солди гапга.

Деди: - Синглим, сизга раҳмим келди жуда,
Ўрнингизга куёв бола келмапти-да.
Аёл деди: - Эрим ўтган, бир болам бор,
Икки йилки бир ўзимга қолган рўзғор.

Eркак деди: - Қийналибсиз ғамлар ютиб,
Ёғ учун ҳам юрасизми навбат кутиб.
Навбат кутиб ёшлигингиз бўлар увол,
Eрга тегишингиз керак гулдай аёл.

Менинг уйим тўла емиш, ёғу унлар,
Омборхонам тўла мева, дону дунлар.
Икки уйда икки дона хотиним бор,
Истасангиз бўлинг менга учунчи ёр.

Аёл деди бир оз ўйлаб бир оз кулиб:
- Кундошларим қўйишсачи сочим юлиб?
Майлику-я икки хотин тинч ётишса,
Не қиламан деразамга тош отишса?

Eркак деди: - хотинларим билишмайди,
Билишмагач, тинч яшайсиз, уришмайди.
Ҳаммангизни тенг кўраман тоқат билан,
Висол туни уч кунда бир навбат билан.

Аёл деди кулгусини ичига ютиб:
- Ўларканман у ердаям навбат кутиб.
Машинага, уйга навбат кутган эдим.
Навбат кутиб кўз дўхтирдан ўтган эдим.

Аммо бундай кўчалардан ўтмаганман,
Ўғриликча эрга навбат кутмаганман.
Рози бўлсам, билмам, недан ютарканман.
У ердаям, бу ердаям кутарканман.

Уч кунда бир ёр кутгандан бўйним эгиб,
Бир ойда бир ёғ кутайин қомат кериб.
Eркак деди: - Тавба, бу не деганингиз?
Ахир кунда ош бўларди еганингиз.

Аёл деди: - Бу деганим берманг озор,
Ошқозоним тепасида Юрагим бор.
Eркак деди: - Мендаям бор ўша юрак,
Ростин айтсам, менга фақат савоб керак.

Ўнгимдаям, тушимдаям савоб дейман,
Уйимдаям, ишимдаям савоб дейман.
Аёл деди: - Кечиринг, эй яхши одам,
Бева экан мен-ла турган аёллар ҳам.

Ёшлари сал каттароғу меҳрга зор,
Керакмасми тўртинчи ё бешинчи ёр?
Шошмай туринг, уларни ҳам чақирайин,
Очилди бахтимиз дея бақирайин.

Суюнгандан ақиллари шошар эди,
Савобингиз беш баробар ошар эди.
Шунда эркак чин ниятин очиб кетди-
Машинасин юргиздию, қочиб кетди.

Муллакалар, ожизгина аёлдирмиз,
Балки калта ўю, калта ҳаёлдирмиз.
Орангизда сахий, ҳотам кишилар кўп,
Олам-олам эҳсон қилиб, олишмас чўп.

Чин саҳийлар муҳтожларга лаган-лаган,
Ош киргизиб, кимданлигин айтишмаган.
Хабар олиб қўшнисининг йўқ-боридан,
Кийим-кечак, нон ташлаган деворидан.

Марҳабо дер: - Бахту омад, қийинчилик,
Ҳамма нарса ўткинчидир, вақтинчалик.
Ўтинч: Бизни нафсингизга талаштирманг,

Савоб сўзин ишрат билан адаштирманг!!

Марҳабо Каримова
https://t.me/Psixologiya_Bolalar
486 viewsДинора Психолог, 12:19
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:15:25 ​​​​МУКАММАЛ АЁЛ

Шогирдлар устоздан сўраб қолишди:
— Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизни ҳурмат қилади ва сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди — нега хотинингиз йўқ?
Устоз хижолат чеккандек, бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади.
— Биласизларими, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни чиройли қизни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Ҳуснини кўрган ҳар қандай эркак унга мафтун бўлмай қолмасди. Лекин унинг қалби гўзал эмас эди. Натижада биз ажрашдик. Кейин яна бир ёш қизга дуч келдим. У гўзал, доно ва билимли эди. Лекин, бахтга қарши феъл-атворимиз тўғри келмади. У билан ҳам чиқишолмадик. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекам-кўстли аёлни истагандим. 
— Нима, шундай аёлни учратмадингизми?
— Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди — ақлли, гўзал, дилбар, юқори маърифатли, меҳрибон, келишган, бир сўз билан айтганда — мукаммал.
— Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар.
— Йўқ! Бахтимга қарши у мукаммал эркакни излаётган экан.
https://t.me/Psixologiya_Bolalar
468 viewsДинора Психолог, 09:15
Ochish/sharhlash