Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбеклар бирлашмаслиги ҳақида илк бор Тоҳир Маликнинг 'Мурдала | «ПсихоБЛОГ»

Ўзбеклар бирлашмаслиги ҳақида илк бор Тоҳир Маликнинг "Мурдалар гапирмайдилар" романида ўқиганман. Ундан олдин эса фақат эшитардим. Ўзбеклар турган қамоқхонада қўриқчи қўйилмаслиги, бири қочса иккинчиси тутиб бериши ҳақидаги латифалар ҳам қулоққа чалинган.

Қизиғи, бу бирлашолмаслик анча узоқ тарихга ҳам эга. Масалан, XVII асрда яшаб ижод этган Турди Фароғий ҳам ўзбеклар бирлашмаслиги, бир ёқадан бош чиқармаслигини қаламга олган:

Тор кўнгилли беклар манман деманг, кенглик қилинг
Тўқсон икки бовли ўзбек юртидир тенглик қилинг.


Жамиятимизда бирликнинг етишмаслиги ижтимоий муаммоларимизнинг асосий сабабларидан бири дейишимиз мумкинми? Жавоб "Ҳа" бўлса бунинг сабаблари илмий томондан ўрганилганми? Бунга эса ижобий жавоб олиш ниҳоятда қийин. Негаки, ижтимоий фанлар чуқур депрессия аҳволида. Этнопсихология ва хоказо йўналишлар теша тегмаган соҳалигича қолмоқда. Айнан шу ижтимоий фанларни ривожлантирибгина нега халқимизда бирлик йўқлиги сабабларини топган ва қандайдир чоралар қўлланиб буни бартараф этган бўлармидик.

PS. Каналимни кузатаётганлар орасида психология йўналишида ўқийдиган талабалар бор. Жуда ҳам истардимки, шу талабалар психология йўналишининг бир-икки тармоғини танлаб шу бўйича изланишса, яхши бўлар эди. Ҳамма тармоқларни бирваракайига ушлаб олиб бирортасини қойиллатмайдиган инстаграм-психологи бўлишингизни истамасдим.

@PsixoBLOGuz