Get Mystery Box with random crypto!

​​Ёшлар ишлари агентлиги томонидан wikistipendiya лойиҳаси дои | «ПсихоБЛОГ»

​​Ёшлар ишлари агентлиги томонидан wikistipendiya лойиҳаси доирасида wikioromgoh ҳафталиги ташкил этилган эди. Мазкур лойиҳада координатор сифатида қатнашдим. Ушбу лойиҳадан мақсад wikipedia сайтида ўзбек тилидаги мақолалар сонини оширишдан иборат.

Лойиҳа эндиликда катта босқичга ўтилиши кутилмоқда. Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ОТМларда талабалар ҳам жалб этилади. Уларга сайтда мақола яратиш ўргатилади. Бунинг яхши томони шундаки, биринчидан, талабалар мустақил иш, реферат каби ишлардан қутилишса, иккинчидан, ўзбек тили ривожи учун ҳисса қўшиб реал фойдали иш қилган бўлишади.

PS. Мен бу ташаббусни икки қўлимни кўтариб қўллайман. Талабаларни баҳолашда жуда асқатади.

PS. Суратда мени топганлар борми?