Get Mystery Box with random crypto!

Хатоларимиз соясида тажрибамиз ошади Ҳаётдаги ҳар бир хато би | Farg'ona Profayling Maktabi🇺🇿 | Rasmiy kanal

Хатоларимиз соясида тажрибамиз ошади

Ҳаётдаги ҳар бир хато бир нави мусибат, қайғу ва ҳасратдир. Аммо, сўнгида тажрибадир. Хатоларимиз соясида тажрибамиз ошади. Шунинг учун ҳам ҳаёт йўлимизда дучор бўлганимиз хатоларни гўзал хатолар дейиш мумкин. Зеро, улар туфайли атрофимизни ўраб турган қўрғонимиз янада мустаҳкамланади.

Лекин, хато бир, икки, борингки, уч марта қилинганда гўзалдир. Агар давомли айни хатони содир этаётган бўлсанг, энди унинг гўзаллиги қолмайди. У жиддий зарар бера бошлайди.

Шундай экан, айни хатони такрор-такрор амалга оширма. Чунки бошқа гўзал хатолар ҳам бор буёқда. Бошқа тажрибалар ҳам кутиб турибди сени.

Агар битта хатони такрорлаб, депсиниб тураверсанг ўсмайсан. Турган жойингда айланиб тураверасан. Ниятинг гўзал, мантиғинг тўғри бўлса, бошқа хатоларни ҳам ҳаётингга киришига йўл қўй. Токи, улар соясида тажрибанг ортиб, янада кучли ва ҳикматли бўлгайсан.

Тингла, Жан-Поль Сартр нима дейди: "Ҳаётда қилинадиган шу қадар кўп хатолар борки, айни хатони такрор-такрор амалга оширишда исрор этишнинг бир маъноси йўқ".

Энди Юнус Эмронинг сўзига қулоқ тутамиз: "Ҳеч хато қилмаган инсон ҳеч нарса қилмаган инсондир. Ҳаётдаги энг катта хато эса ўзни хатосиз билмоқдир".

Алишер Султонходжаев

https://t.me/profayling_uz