Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон АҚШнинг яна бир “қора рўйхати”дан чиқарилди Ўзбеки | Pressuzb

Ўзбекистон АҚШнинг яна бир “қора рўйхати”дан чиқарилди

Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ савдо вакиллигининг 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолаётган эди.

Муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолиб келаётган эди.

@pressuzb