2022-09-23 09:31:58
Ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан Банк бренди ва ахборот хизмати шуни маълум қиладики, АТ Халқ банки Булоқбоши филиалида юз берган қонунбузарлик ҳолати
июль ойида содир этилган.
Ҳозирги кунда талон-тарож қилинган маблағ ундирилиб, етказилган зарар тўлиқ қопланган.
Шу ўринда, видеолавҳада пенсионерларнинг пуллари ўзлаштирилганлиги ҳақида маълумот берилган. Лекин, аслида, бу пуллар нақдлаштириш учун банкоматларга қўйилган маблағ бўлган. Камомад аниқланиши билан ушбу пул маблағлари банк томонидан ундирилиб, камомад жойига қайтарилган.
Ушбу ҳолат Халқ банки томонидан 27.07.2022да ўтказилган мавжуд банкоматларни тафтиш қилиш натижасида аниқланган. Банк мутассадилари ҳолат юзасидан далолатнома тузиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этган.
ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаолларидан юқоридаги каби
АТ Халқ банки мутасаддилари ўзи аниқлаб, ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этаётган жиноий ҳолатлар ҳақида ёзганда, шу жиҳатини эътибордан четда қолдирмасликларини сўрардик.
Акс ҳолда кенг жамоатчиликда ҳолат юзасидан бир ёқлама фикр уйғониши мумкин. Ўз навбатида, фаолиятимизга бефарқ бўлишмагани учун миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
686 views06:31