Get Mystery Box with random crypto!

Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти. Ўзбеки | Халқ банки матбуот котиби канали

Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб, ана шу энг оғриқли ва асосий йўналишларни танлади.

Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда Сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин!

Агар Сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса – биз билан боғланинг! Таклифларингизни taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборинг.

Президент Администрацияси таклифларингизни қабул қилишга тайёр! Юборилган таклифларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

Унутманг Сизнинг таклифингиз – Ўзбекистон учун муҳим!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк