Get Mystery Box with random crypto!

Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Натижада ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади.

Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди, вилоят фаоллари билан мулоқот бўлди

Facebook|Instagram|X