Get Mystery Box with random crypto!

Уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш – доимо диққат марк | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш – доимо диққат марказида. Бу йил вилоятда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган.

Давлатимиз раҳбари бу етарли эмаслигини қайд этиб, уй-жой қурилишини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Дўстлик туманидаги “барак” уйлар ўрнида янги уй-жой қуриш тажрибаси асосида қолган туманлардаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини тасдиқлаш топширилди.

Зомин, Бахмал ва Форишда ҳам уй-жой қуриш дастурлари бошланади.

Facebook|Instagram|X