Get Mystery Box with random crypto!

Йиғилишда иқтисодиёт тармоқларида ўзимизда ишлаб чиқарилган қу | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Йиғилишда иқтисодиёт тармоқларида ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.

Масалан, ўзимизда чиқадиган базальт маҳсулотлари ҳам ички эҳтиёжни, ҳам ташқи талабни тўлиқ қоплашга етарли.

Маҳаллий базальт маҳсулотларини халқаро сертификациядан ўтказишга кўмаклашиш, қурилиш, ирригация ва коммунал хўжалигидаги қурилиш нормаларида базальт маҳсулотидан фойдаланишни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Европа ва бошқа ривожланган давлатлардан олим ва мутахассисларни олиб келиб, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|X