Get Mystery Box with random crypto!

Ирригация тизимларини яхшилаш мақсадида Жанубий Мирзачўл ва Ту | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Ирригация тизимларини яхшилаш мақсадида Жанубий Мирзачўл ва Туятортар каналларини бетонлаш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилиши белгиланди.

Вилоятга инвестиция жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Хитойлик инвесторлар Жиззахда қурилиш материаллари, кимё, энергетика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик ва фармацевтикада 4 миллиард долларлик 22 та лойиҳани бошлашга тайёр.

Бунинг учун Зомин туманида саноат технопарки, Зарбдордаги Шодлик маҳалласида Жиззах саноат зонаси филиали, Зафарободдаги Чимқурғон маҳалласида ва Шароф Рашидов туманидаги Тоқчилик маҳалласида саноат зоналари ташкил қилинади.

Facebook|Instagram|X