Get Mystery Box with random crypto!

Президент вилоят бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди. Жи | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Президент вилоят бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди.

Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди.

Лидер тадбиркор – экспортчи учун ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб томорқада 50 миллион сўм даромад қиладиган молиявий хизмат пакети ишлаб чиқилади.

Бу борада банклар лидер тадбиркорларга айланма учун 3 йил муддатга 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратади, бюджет ҳисобидан агроном жалб қилиш, ўқитиш, маҳаллада йиғиш, сақлаш ва қуритиш пунктларини ташкил қилиш учун 1 миллиард сўмгача грантлар беради, хонадонларга Оилавий тадбиркорлик дастуридан 33 миллион сўмдан, “Бизнесга биринчи қадам” дастуридан 17 миллион сўмдан кредит ажратади.

Facebook|Instagram|X