Get Mystery Box with random crypto!

Зарбдордаги “Зарбдор текстиль” корхонасида 800 киши ишлайди. Т | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Зарбдордаги “Зарбдор текстиль” корхонасида 800 киши ишлайди. Туркиялик инвестор бу ерда яна 1 минг ўринли қувватларни ишга тушириш ва экспортни 50 миллион доллардан оширишни мўлжаллаган.

Давлатимиз раҳбари бундай минглаб иш ўринлари яратадиган, экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.

Мутасаддиларга экспорт ҳажми 50 миллион доллардан ошган корхоналарга айланма учун 10 миллион долларгача ресурс ажратишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|X