Get Mystery Box with random crypto!

Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янг | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Масалан, ўтган йили Бухорода – 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда – 2 тадан, Тошкент вилоятида – 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, Президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter