Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғи | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлариўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди.
Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали кадрлар ҳоким қилиб қўйилди.
Шу билан бирга, ушбу туманларда камбағалликни қисқартириш ишлариҳам янгича ташкил қилинади. Бунда:
- биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади;
- иккинчи босқичда ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар тузилади;
- учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилади.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali. Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ. Instagram: instagram.com/press_secretary_uz. Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asado...