Get Mystery Box with random crypto!

PAYKENT.UZ

Telegram kanalining logotibi poykenduz — PAYKENT.UZ P
Telegram kanalining logotibi poykenduz — PAYKENT.UZ
Kanal manzili: @poykenduz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.70K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти Жондор, Қоракўл, Олот туманлари Имом хатибларининг расмий диний - маърифий канали
paykent.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-21 16:53:33 "ШАЙТОННИНГ “ТАРЖИМАИ ҲОЛИ”.

Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

Исми: Иблис;

Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари;

Қариндошлари:Бут-санамлар;

Доимий макони:Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

Даражаси:Биринчи даражали фосиқ;

Мамлакати:Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

Кўзлаган мақсади:Қинғирлик, бузуқлик;

Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

Мажлиси: Бозорлар;

Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

Шериклари: Мунофиқлар;

Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

Диёнати: Куфр;

Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

Минадиган улови: Ёлғон;

Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;

У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;

Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;

Суҳбатдоши: Судхўр;

Дўсти: Зино қилувчи;

Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

Меҳмони: Ўғри;

Элчиси: Сеҳргарлар;

Кўзининг нури: Талоқ;

Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

Кўзларини кўр қиладиган нарса:
Кечаси ўқилган намоз;

Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик.
Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик !
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !


Қоракўл туман Қобул ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов
1.0K views13:53
Ochish/sharhlash
2022-08-21 08:50:39
Ғийбат ҳақида. Марҳум Анвар қори Турсунов


Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
1.1K views05:50
Ochish/sharhlash
2022-08-21 06:55:59
1.1K views03:55
Ochish/sharhlash
2022-08-21 06:55:16
Президентимизнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва Умра ибодатидаги энг унутилмас лаҳзалар
(Тўлиқ видео)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.1K views03:55
Ochish/sharhlash
2022-08-20 08:56:17
ДЎСТИНГИЗНИ ЛАҚАБЛАР БИЛАН ЧАҚИРМАНГ!

PAYKENT.UZ
1.4K views05:56
Ochish/sharhlash
2022-08-19 16:01:48
1.5K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-08-19 06:11:10
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/HadisVaHayot_kanali
1.4K views03:11
Ochish/sharhlash
2022-08-19 06:06:09
1.3K views03:06
Ochish/sharhlash
2022-08-19 06:05:46
#кун_ояти

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.2K views03:05
Ochish/sharhlash
2022-08-19 05:59:02
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди.

Президент Шавкат Мирзиёев в ходе визита в Саудовскую Аравию посетил священный город Мекку и совершил обряды Умры.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #Makka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
976 views02:59
Ochish/sharhlash