Get Mystery Box with random crypto!

Кутиш — оғир, Кутиш — тош. Кун — бетақдир. Умр — ёш. Кутиш — | PEGAS portali

Кутиш — оғир,
Кутиш — тош.
Кун — бетақдир.
Умр — ёш.

Кутиш — зиндон,
Муз у муз.
Жаллод — ҳижрон,
Бўғзим уз!..

Жону танни тилкалар,
Юракни ёрар ситам...
Сени кўргим келмоқда,
Худо хоҳламаса ҳам.


Усмон АЗИМ

t.me/pegas_portali —
Ҳар лаҳза – илҳом вақти