2022-08-21 07:08:36
#назм
Ў, биродарлар, айрилиқ қурсин! Ойтуман Элбекни соғиниб, юрак-бағри қоврилиб, хаёлини йиғолмай, кўз ёшини тиёлмай — чидолмай дардини кечалари бешикдаги боласига сўзлаб шундай алла айтар экан:
Ойлар тўлганга ўхшар, алла, болам, алла-ё,
Шамол елганга ўхшар, алла, болам, алла-ё,
Шамолларга қўшилиб, алла, болам, алла-ё,
Армон келганга ўхшар, алла, болам, алла-ё,
Шамол гупуриб ўтди, алла, болам, алла-ё,
Ерни супуриб ўтди, алла, болам, алла-ё,
Шамолларнинг ичида, алла, болам, алла-ё,
Биров ўкириб ўтди, алла, болам, алла-ё.
Толим-толим соч шамол, алла, болам, алла-ё,
Ўлмагин, топгин камол, алла, болам, алла-ё,
Шамол бўлиб кетаман, алла, болам, алла-ё,
Менсиз топмагин завол, алла, болам, алла-ё.
Шамол қўшик айтадир, алла, болам, алла-ë,
Жўшиб-жўшиб айтадир, алла, болам, алла-ë.
Дўмбиранинг торига текканмикан, алла-ë,
Ғамни қўшиб айтадир, алла, болам, алла-ё.
Чўлда тўзон тургандир, алла, болам, алла-ë,
Қумдан қўрғон қургандир, алла, болам, алла-ë,
Ойтуман, деб от суриб, алла, болам, алла-ё,
Бегим йиғлаб юргандир, алла, болам, алла-ё.
Соғинч ҳаддан ошибди, алла, болам, алла-ё,
Йўқ, хаёлим шошибди, алла болам, алла-ё,
Ҳеч ким келган йўқ, қўзим, йиғлайвергин, алла-ë,
Ой девордан ошибди, алла, болам, алла-ë.
Жон биродарлар, у пайтларда оналар болам ухласин дебмас, уйғонсин деб ҳам алла айтишар эканлар.
Усмон Азимt.me/pegas_portali —
Ҳар лаҳза – илҳом вақти
490 views04:08