Get Mystery Box with random crypto!

#назм ЭЙФОРИЯ Тушларим – тушовин узиб кетган от, Руҳим қанч | PEGAS portali

#назм

ЭЙФОРИЯ

Тушларим – тушовин узиб кетган от,
Руҳим қанча озод – тағин шунча мот.
Мен сергак яшадим – ҳушёр яшадим,
Сенга жиловимни бермадим – ҳаёт.

Бугун маконимдан дарбадар хасман,
Ғамми бу,
бахтми бу,
билмадим,
мастман.
Қайғу қанча бўлса, чекарман ёлғиз,
Аммо бахтни ёлғиз кўтаролмасман...

Шавкат Дўстмуҳаммад

t.me/pegas_portali —
Ҳар лаҳза – илҳом вақти