Get Mystery Box with random crypto!

​Фарзандларимиз кўчадан ҳафа келганида нима қилишимиз керак? | PEDIATR👩‍⚕️ONLINE🔵

​Фарзандларимиз кўчадан ҳафа келганида нима қилишимиз керак?

Фарзандларимиз улғаяр экан уйимизга уларнинг кўчадаги муаммолари ҳам кириб кела бошларкан. Синфдошлари ва дўстларуларни ҳафа қилиши ёки ўқитувчиси кўнглини оғритиши мумкин экан. Ҳар бир ота-она бундай вазиятда фарзандига ёрдам бергиси келади –кимдир уларни ҳимоя қилиб ўқитувчилари, дўстарини айблаб баъзида улар билан уришишади ҳам. Яна кимлардир эса талтайиб кетишидан қўрқиб, боланинг ўзини айблайди.

Бу вактда она узини олдига максад куйиши керак:


Фарзандимни ишончидан чиқмаслик, чунки фарзандим мен билан ҳисларини бўлишмай қўяр экан, мен унга ёрдам бериш имкониятидан маҳрум бўламан.
Ўзини муаммода ҳис қилаётган бир вақтда қалбидаги оғриқларини енгиллаштириш. Чунки, қалб оғриқлари ҳақиқатни тўғри кўришдан тўсади.
Одамлар ва ҳислари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишни ўрганишига ёрдам бериш.

Аввалига мен муаммони эшитиб, унга тўғри йўлни кўрсатмоқчи, вазиятни тушунтирмоқчи бўлардим, лекин нимагадир бу иш бермас эди. Шундан сўнг бир қанча изланишлар олиб бордим. Изланишларим натижаси ва шахсий тажрибамдан келиб чиққан хулосаларимни сизлар билан бўлишмоқчиман.

1.Фарзандингиз ҳафа ёки йиғлаган аҳволда келганида ҳамма ишингизни ташлаб уларни олдида бўлинг, эшитинг. Агар гапирмаса, шунчаки жимгина олдида ўтиринг. Фарзандингиз кичик ёшда бўлса уни қучоқланг (катта ёшлиси бунга йўл қўймаслиги мумкин, мажбурламанг), токи фарзандингиз сиз уни олдида эканингизни, тушунишингизни билсин.

2.Фикрингизни билдириб, муаммога ечим изламай туринг. Фарзандингизнику, умуман айбламанг. Ҳозир фарзандингизнинг хислари жумбушга келган, ақлли гапларингиз барибир кор қилмайди. Аниқроғи, у уларни эшитмайди ва тушунмайди ҳам. Муаммони кейинроқ муҳокама қилганингиз маъқул.

3.Дилбандингиз ўзини яхшироқ ҳис қилишига ёрдам беринг, ҳаёлини чалғитинг.
ўзини яхши ҳис қила бошлаган боланинг муаммоси унга муаммо бўлиб кўринмай қолар экан. Балки, кўпинча муаммонинг ечимини ўзи излаб топа оларкан.

Айтганча, худди шу услубни тушкунликдаги дугонангиз учун ҳам қўлласангиз бўлади. Ҳозиргача ҳеч бир дугонам «маслаҳат керак деб» қўнғироқ қилиб, маслаҳатимга амал қилганини кўрмадим. Уларни тинглаб, тушунишимни ўзи етарли экан.

@pediatronline