2024-02-05 19:55:23
Борингизга шукур яқинларим!!!Дардингиздан бўзлар қоғозим
Сиз биландир,бахорим ёзим
тўксам сизга дилдаги зориму
Яқинларим боризга шукур
Эзгуликка хиссамни қўшай,
Хасис эмас хотамдай яшай,
Пойингизга, мехримни тўшай
Яқинларим, боризга шукур.
Қалбим ичра порлайсиз бир дур,
Таратади мехр деган нур,
Омон бўлинг, қуллуғ ташаккур
Яқинларим боризга шукур.
Қайлардадир ниш қайра чаён,
Қўшилмайсиз уларга хеч он,
Мехрингиз бор боқсам бепаён,
Яқинларим, боризга шукур.
Қўллагайсиз бўлиб фаришта,
Мададкорим бўлиб хар ишда,
Бойлагансиз узулмас ришта
Яқинларим боризга шукур.
Кетаверсин майли кўнгли кир,
Кетган кимдир оғринганидир
Ким мен билан Соғинганимдир яқинларим боризга шукур
Бахтиёр Ҳасанов Яқинларизга ҳам улашинг!!! Pediatriya_24
каналига обуна бўлинг !
14.4K views16:55