Get Mystery Box with random crypto!

Жорий ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ў | Ўқитувчилар

Жорий ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб этилади — ММТВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-майдаги «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 312-сонли Қарори қабул қилинган.

Мазкур Қарорнинг 9-бандига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ўтган йили мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёнининг давомийлигини таъминлаш, ўқитувчиларга имконият яратиш мақсадида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чет тили фани ўқитувчиларини ишга қабул қилинмаслик хусусидаги талаб 2023/2024-ўқув йилидан кучга кириши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021-йилдаги ПҚ-5117-сонли Қарорида 15 та миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, италян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд тиллари) хорижий тил сифатида кўрсатилган.

Шунга кўра, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб этилади.

@pedagoglarmiz