Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Мактабга келмаган ўқувчига Kundalik.com'га | Ўқитувчилар

#Сўраган_эдингиз

Мактабга келмаган ўқувчига
Kundalik.com'га белги қўйилмагани учун директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига интизомий жазо чораси қўлланиладими?

#Савол
Мен мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосариман. Яқинда мактабимизга ИИБ ходимлари келиб давоматни ўрганганди. Шунда синф раҳбари томонидан айрим ўқувчиларнинг дарсга келмаганлиги юзасидан Kundalik.com платформасига ҳеч қандай белгилар қўйилмаганлиги аниқланди. Шу сабабли менга ва "замдиректор"га интизомий жазо чораси қўллашмоқчи. Мен "завучман" бу вазиятда фақат "замдиректорни" ўзига чора кўрилмайдими десам, йўқ иккингизга ҳам чора кўрамиз дейишди. Шу тўғрими?

#Жавоб
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6 сентябрдаги "Таълим жараёнини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги 284-сон буйруғи билан тасдиқланган низомга кўра синф раҳбарлари электрон журнални ўз вақтида тўлдириши лозим.

Синф раҳбарлари электрон журнални ўз вақтида юритиши деганда — бу ўқувчининг дарсга келмаган кунида ҳам унинг бор ёки йўқлиги, унга баҳо қўйилиши каби ҳолатларни, ўқувчининг шахсий файлидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этгандан сўнг зудлик билан янгилаб бориш, ота-оналарга мактаб ва синфдаги воқеалар ҳамда ўқиш жараёни тўғрисида хабарларни бериб бориши тушунилади.

Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги "Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва таълим жараёнида шаффофликни таъминлаш тўғрисида"ги 205-сон буйруғида барча ўринбосарларнинг Kundalik.com'даги вазифалари белгилаб берилган.

Унга кўра, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фан ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган ўқувчилар давоматини мониторинг қилиб, кун давомида статистик маълумот тўплаб, мактаб директорига тақдим этади.

Синф раҳбарлар иш фаолиятини ҳам асосан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари мувофиқлаштиради. Бу уларнинг лавозим мажбуриятларида ҳам акс этган.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари асосан фан ўқитувчилари томонидан ўтилган дарс мавзулари ва ўқувчиларга қўйилган баҳоларни Kundalik.com платформасига ўз вақтида қўйиб борилишини назорат қилади. Бу ҳақда ХТВнинг 205-сон буйруғида қайд этилган.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаби ходимларининг лавозим мажбуриятлари"да ҳам ўқувчилар давоматини назорат қилиш маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари зиммасига юклатилганлиги айтилган.

Хулоса шуки, мактабга келмаган ўқувчига Kundalik.com'га белги қўйилмагани учун директор ўринбосарига ҳам синф раҳбарига ҳам интизомий жазо чораси қўллаш бўйича тақдимнома киритилса, ходимларга жазо чораси қўлланилиши мумкин. Бу вазиятда фақат маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда синф раҳбарига жазо чораси қўлланилади. Шунинг учун бундай масалаларда ўта хушёр бўлиш талаб этилади.

@pedagoglarmiz