Get Mystery Box with random crypto!

Паст Дарғом туманида тунда мажлисга чақирилган аёлни машина ур | PastDarg‘omliklar 24

Паст Дарғом туманида тунда мажлисга чақирилган аёлни машина уриб юборди. Маълум бўлишича, марҳума Паст Дарғом туманининг "Утарчи" маҳалласида хотин-қизлар фаоли бўлиб ишлаган.

Марҳуманинг яқинлари воқеа содир бўлган куни аёлни йиғилишга чақиришгани, ҳаттоки аёл яқин қариндошининг тўйига ҳам бормасдан ҳисобот тайёрлаб, соат 17:00 атрофида 18:00да тадбир бўлади деб, уйдан чиқиб кетганини иддао қилмоқда.

- Мен бу вақтда иш тугаган бўладику, дегандим. Маҳалланинг иши ҳар куни бўлади, ҳаттоки якшанба куни ҳам ишга чақиришарди, - деган марҳуманинг турмуш ўртоғи.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ПастДарғомликлар каналига обуна булинг!

https://t.me/+PPfpeLSoP_1hM2Zi