Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда тунда мажлисга чақирилган аёлни машина уриб юборди | PastDarg‘omliklar 24

Самарқандда тунда мажлисга чақирилган аёлни машина уриб юборди

Маълум қилинишича,марҳума туманнинг "Утарчи" маҳалласида хотин-қизлар фаоли бўлиб ишлаган.У тунда ҳокимиятга йиғилишга чақирилганлиги сабабли, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтган. Бундан ташқари воқеага аёлни уриб юборган Nexia автомобилининг тезликни оширганлиги ҳам сабаб бўлган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабаб ҳаётдан кўз юмган.
Марҳуманинг яқинларининг маълум қилишича, воқеа содир бўлган куни аёлни йиғилишга чақиришган. Ҳаттоки аёл яқин қариндошининг тўйига ҳам бормасдан, ҳисобот тайёрлаган.
"Соат 17:00 атрофида 18:00да тадбир бўлади деб, уйдан чиқиб кетган эди. Мен бу вақтда иш тугаган бўладику, дегандим. Маҳалланинг иши ҳар куни бўлади, ҳаттоки якшанба куни ҳам ишга чақиришарди",- дейди турмуш ўртоғи.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ПастДарғомликлар24

https://t.me/+PPfpeLSoP_1hM2Zi