Get Mystery Box with random crypto!

​ Паст Дарғомда яна икки нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминл | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғомда яна икки нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
Тиббиёт, таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларга кўмаклашиш, ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида айни пайтда вилоятимизда бўлиб турган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева Пастдарғом туманидаги “Бекачарос” хусусий тадбиркорлик корхонасининг иш фоалияти билан танишди.
Корхонада ишчилар учун яратилган шарт–шароитларни кўздан кечирган депутат, истиқболдаги режалар хусусида корхона раҳбари Г.Қучқорова билан суҳбатлашди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ўз ҳиссаисни қўшиб келаётгани учун миннатдорчилик билдирди.
Аҳамиятли томони “Адолат қабулхонаси”нинг туман бўлимига бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар депутат орқали ўз ечимини топди. Тумандаги “Темир дафтар”да рўйхатда турган икки нафар хотин-қиз “Галатут” маҳалласидан З.Тураева ҳамда “Парча қора” маҳалласидан Ч.Амоновалар “Бекачарос” хусусий корхонасига тикувчи сифатида ишга қабул қилинди.
Ҳамма ҳам рузғори учун ўз ҳиссасини қўшишни, фарзандлари учун яхши шароитлар яратиб беришни истайди. Шу мақсадда иш излаб юргандим. Тикиш-бичиш сирларидан хабардорман. Бугун тикувчилик корхонасида фаолият бошладим. Жудаям хурсандман.-дейди “Парча қора” маҳалласида яшовчи Чарос Амонова депутат билан суҳбатида.
Шундан сўнг депутат М.Абдиева “Галатут” маҳалласида яшовчи Г.Тўхтаева хонадонида бўлиб, хонадон эгаларини ўйлантираётган масалалар билан танишди. Г.Тўхтаева хонадонига туман Кенгаши депутати Шохруххон Холмаматов т омонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Хонбуви Хайитова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Бизга уланиш

@Pastdargom_24