Get Mystery Box with random crypto!

Паст Дарғом туманида 'Кексалар ҳафталиги' доирасида фронт орти | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Паст Дарғом туманида "Кексалар ҳафталиги" доирасида фронт орти меҳнат фахрийси Саломат момо Амирова халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ходимлари ҳамроҳлигида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Парда бобо Рўзиевнинг хонадонида бўлди.

"Уруш кўрган" икки фахрий тарихдан "сўзловчи" суратларни кўришиб, хотираларини гапириб беришди. Эслатамиз: Катта Найманлик Саломат Амирова 98 ёшда, Болтали маҳалласида яшовчи Парда бобо Рўзиев 102 ёшда.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24