Get Mystery Box with random crypto!

Азиз устозлар! Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар! Аввало, барчан | Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Азиз устозлар!
Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!

Аввало, барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.

Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.

Дарҳақиқат, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган сиз азизларнинг олижаноб меҳнатингизга ҳар қанча таҳсин айтсак оз.

Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз – фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.

Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Шунқор Худайбердиев, Пастдарғом туман ҳокими

Бизга уланиш

@Pastdargom_24