Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал P
Kanaldagi mavzular:
Битирувчи
Ибрат
Tilak
Кун
Матбуот
Пресс
Мулоҳаза
Iqtibos
Salomatlik
Diqqat
All tags
Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Битирувчи
Ибрат
Tilak
Кун
Матбуот
Пресс
Мулоҳаза
Iqtibos
Salomatlik
Diqqat
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.97K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-05-12 17:57:57
#Тарқатинг

Диққат, сайёр қабул ўтказилади!

Ҳурматли фуқаролар! Паркент туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев ташаббуси билан суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул "Ёшлар боғи"да жорий йилнинг 14 май, сешанба куни соат 10:00 да бошланади.

Унда Жиноят ишлари бўйича Паркент туман суди раиси Фарҳод Ҳайитов, Фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро суди раиси Даврон Эргашев, туман ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров ҳамда МИБ, Адлия бўлими бошлиқлари иштирок этади.

Шу муносабат билан туманимиз фуқароларини, тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахсларни суд-ҳуқуқ соҳасига оид ўзларини қизиқтирган савол ва муаммоли масалалари билан иштирок этишга таклиф қиламиз!

@PARKENT_TONGI
18.9K views14:57
Ochish/sharhlash
2024-05-12 12:44:03
#Жиноят_муҳокамаси

Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган “Spark” ҳайдовчиси 2-синф ўқувчисини уриб юборди

Туманимиздаги 45-мактаб қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, ўқувчи мактабга таксида келган. Уни такси ҳайдовчиси катта йўл бўйидан мактаб томонга пиёдалар йўлакчасидан олиб ўтаётган вақтида катта тезликда ҳаракатланиб келаётган “Spark” автомобили уриб юборган.

Натижада мактаб ўқувчиси шифохонада вафот этди.

Айни шу жиноят юзасидан прокурор Жасурбек Хайитбоев Сурхи маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва жамоатчилик фаоллари, ўқитувчилар иштирокида муҳокамасини ўтказди.

Муҳокамада прокурор мазкур жиноятни содир бўлишига сабаб бўлган омилларни айтди.

Шунингдек, прокурор бундай жиноятлар такрорланмаслиги учун 45-мактабнинг олдига тезликни қайд этувчи камера ва йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида туман ИИБ ЙҲХБга топшириқ бериб, ижросини ўз назоратига олди.

@PARKENT_TONGI
12.6K views09:44
Ochish/sharhlash
2024-05-12 07:17:02
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 10 МАЙ СОНИДА:

Хотира ва қадрнинг ёрқин ифодаси

“Фарзандим учун битта китоб” акцияси доирасида ўқишга тавсия этилаётган китоблар рўйхати

Кўчатлар "фабрикаси"

Туманимиз зилзилалар
кам бўладиган ҳудуд(ми)?


"Болам, биз уруш нима эканлигини кўрдик, илоҳим энди ўша кунлар асло такрорланмасин"

Ёшлар назоратсиз қолмасин!

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

@PARKENT_TONGI
10.3K views04:17
Ochish/sharhlash
2024-05-11 17:27:21
#Инсон_қадри

"Сизни дардингиз менинг ҳам дардим!" – Сардор Исоқулов

Туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов яшаш шароити оғир бўлган оила аъзоларининг муаммоларини ҳал этиш учун уларнинг хонадонларига кириб бормоқда.

Шунингдек, ҳоким сектор раҳбарлари билан биргаликда томорқасидан унумли фойдаланаётган оилаларга ҳам бориб, уларнинг тажрибаларни оммалаштириш борасида “маҳалла еттилиги”га зарур топшириқларни белгилаб бермоқда.

Мазкур жараёнлардан тайёрлаган лавҳамиз шу ҳақда!

@PARKENT_TONGI
15.3K views14:27
Ochish/sharhlash
2024-05-11 15:14:15
#Онлайн

Ҳоким Сардор Исоқулов хорижга иш қидириб борган тумандошларимиз билан онлайн суҳбатлашмоқда

Айни пайтда Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида туман сектор раҳбарлари туманимиздан хорижга иш излаб чиқиб кетганлар билан онлайн мулоқоти ўтказилмоқда.

Самарали ўтаётган мулоқотларда туманимиздаги муносиб иш ўринларига таклифлар қабул қилинмоқда.

Хориждан қайтиб она юртида ҳалол меҳнат билан яқинлари бағрида ҳаётини мазмунли ўтказишни истаганлар берилган таклифни қабул қилишди.

Паркентга қайтариш чора-тадбирлари мулоқотлар давомида ҳал этилмоқда.

@PARKENT_TONGI
15.7K views12:14
Ochish/sharhlash
2024-05-11 08:15:45
#Диққат_тарқатинг

Энди дронлар осмонда учиб юриб жаримага тортишни бошлайди

Батафсил видеода


@PARKENT_TONGI
13.9K views05:15
Ochish/sharhlash
2024-05-11 07:00:55
#Саломатлик

Юн-цюань нуқтаси

Ушбу нуқтани массаж қилишнинг фойдаси қуйидагилардан иборат:

Бел ва оёқлардаги оғриқни қолдиради
Энурезни даволашда ёрдам беради
Кўп бавл қилишни даволайди
Қандли диабетда, қонда шакар миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

Бажарилиши: Ҳар куни ушбу нуқтани (расмда кўрсатилган), 1-3 дақиқадан массаж қилинг!

Муҳими бу муолажа, Япон тиббиётида исботланган!

@PARKENT_TONGI
13.6K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-05-11 06:00:38
#Кун_кайфияти

Матизи борларга юбориб қўйинг

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
10.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-05-11 05:01:29 #Иқтибос

Муваффақият фақат интилувчан одамгагина насиб қилади. Қийин шароитда тушкунликка тушадиганларни эса жуда кам йўқлайди.

Жавоҳарлаъл Неру

@PARKENT_TONGI
11.4K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-07-22 07:52:04 Live stream scheduled for Jul 27 at 15:00
04:52
Ochish/sharhlash