Get Mystery Box with random crypto!

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги урушлар таҳлилига бағишланган п | Diplomat (Sobirov)

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги урушлар таҳлилига бағишланган профессор Лоуренс Фридманнинг «Қўмондон» китобида айтилишича, автократик бошқарувлар кўпинча нотўғри ҳарбий қарорлар қабул қилади ва армияни муваффақиятсизликка элтади. Буни ҳозирги Россиядан ташқари, Аргентина диктатори Леополд Галтери (Фокленд уруши) ва Саддам Ҳусайн (Эрон билан уруш) мисолида кўриш мумкин.

Аммо бу ўз навбатида демократия ҳар доим ҳам тўғри қабул қилади дегани эмас.

Уруш давомида ҳарбий ва сиёсий раҳбарлар фикрлари деярли ҳар доим икки хил бўлади. Ҳарбийлар минимал қурбон билан максимал устунликка эришишни мақсад қилади ва шошмайди. Сиёсатчилар эса харитани кўради ва тезроқ ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Уларнинг бир-бирини эшитиши урушда муваффақият калити бўлади, бироқ авторитар давлатларда диктатор ва унинг атрофидагилар ҳеч кимни эшитмайди.

Украинани бир неча кунда эгаллашни мақсад қилган рус армияси бу ерда муваффақиятсизликка учрагач Б режаси йўқлиги боис шок ҳолатига тушди. Аскарлар ҳарбий техникаларни ташлаб ортига қоча бошлади. Доим иккинчи режани тузиб қўйиши керак бўлган олий мартабали ҳарбийлар бу ишни қилмагани сабаб минглаб қурбонлар берилди ва энг осон йўл — Донбассдаги эски фронтга қайтилди.

Россия армиясидаги йўқотишлар учун олий қўмондонлардан ҳеч ким жавобгарликка тортилмади. Чунки улар (Шойгу ва Герасимов) авторитар доира вакиллари, уларни ҳозирги вазиятда жазолаб бўлмайди (ўзи умуман жазоланмайди). Аслида муваффақиятсизликнинг энг асосий сабабчилар айнан улар эди. Бу қўмондонлар йиллар давомида армияни коррупция ботқоғига ботирди.

Ҳозирда Россия айтарли муваффақиятга эришолмаяпти. Кичик бир қишлоқнинг эгалланиши ҳам руслар учун катта ғалабага айланган. Ҳатто бир қишлоқни уч марталаб эгаллашяпти. Савол туғилади барчаси ёмон бўлса нега унда руслар ҳали ҳам урушни тўхтатгани йўқ?

Чунки мағлубият авторитар обрўсига кескин таъсир қилади. Унга нисбатан ишонч пасаяди, ҳатто пропаганда ҳам ҳам бунинг олдини ололмайди. Аҳолида норозилик кучаяди, чунки мана шу лаънати урушни деб уларнинг яшаш даражаси икки бараварга тушди, фарзандлари ҳалок бўлмоқда.

Иккинчи сабаб эса қишни кутиш. Кремль қишда газсиз қолган Европа Россиядан газ сўрашига ишонмоқда ва бунинг эвазига Европанинг Украинага ёрдамини тўхташга эришмоқчи. Унгача эса қанча қурбон бўлиши диктаторга қизиқ эмас.

Лекин Европанинг газ сабаб Украинага хиёнат қилмаслиги ҳам анча ишончлироқ ҳозирча. Профессор Россиянинг қишдаги иккинчи ҳужуми ҳам муваффақиятсиз тугашини тахмин қилмоқда. У кейинги уруш траекторияси ҳозирги Херсон атрофида бўлаётган (украинларнинг русларни сиқиб чиқаряпти) вазият каби бўлишини башорат қилган.

Аммо агар Россия февраль охири-март ойи бошида бошдан кечирган шок ҳолатига қайта тушмаса жиддий чекинишни амалга оширмайди.

@pan_diplomat