Get Mystery Box with random crypto!

Уруш ва тинчлик. Икки кўринишдаги Украина Мана олти ойки Росс | Diplomat (Sobirov)

Уруш ва тинчлик. Икки кўринишдаги Украина

Мана олти ойки Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда. Ҳозирги жанглар билан баҳорги кенг кўламли урушни таққослаб бўлмайди. Россия Киев, Чернигов, Харков, Сумск вилоятларида енгилгач, фақатгина жанубдаги Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятларида назоратни қўлга олишга уринмоқда. Бироқ рус қўшинлари ҳали ҳам Донбассни тўлиқ эгаллагани йўқ, сўнгги ҳафтада эса улар Херсон вилоятининг баъзи қисмларини ташлаб чиқаётгани ҳам айтилмоқда. Бунга украин аскарлари Днепр дарёсидаги барча кўприкларнинг портлатгани ва рус логистикасига тўхтовсиз зарба бераётгани сабаб бўлмоқда. Таъминотдан узилиб қолаётган рус бригадалари деярли самарасиз ҳужумларни амалга оширмоқда.

Мамлакат шарқи ва жанубида кескин жанглар давом этаётган бир пайтда марказ ва ғарб одатий турмуш тарзига қайтмоқда. Шаҳарлар кўчалари гавжумлашган, бар ва ресторанлар кечки соат 11гача ишлаяпти. Инсонлар боғларда сайр қилмоқда. Кўпчилик Европадан ватанига қайтган.

Украинлар ҳозирги аҳволни 2014-2022 йиллардаги Донбассдаги айирмачиларга қарши урушга ўхшатмоқда: одатий турмуш тарзи ва ҳеч ким халақит бермайдиган тўқнашувлар. Бироқ ҳозир вазият жиддийроқ, фаол жанглар анча кўп. Асосан HIMARS каби узоққа отувчи артиллерия қуроллари ишламоқда.

Жанублик украинлар учун ҳали ҳам даҳшат тугагани йўқ. Кўпчилик украинлар бу ерларини аллақачон тарк этган ва мамлакат ғарбига ёки чет элга кетган. Ғарбда шарқлик ва жанубликларни олдингидек ажратишмаяпти ва ёрдам беришяпти. Украинлар ниҳоят ягона миллатга айланди. Гарчи жуда оғриқли оқибатларга олиб келаётган бўлса-да, бу уруш украинларнинг бирлашувига олиб келди.

@pan_diplomat