Get Mystery Box with random crypto!

​​Нима учун Германия турли тилларда бир неча номга эга? Герма | Diplomat (Sobirov)

​​Нима учун Германия турли тилларда бир неча номга эга?

Германия дунёдаги энг кўп номга эга давлатлардан бири. Ўзбеклар ишлатувчи Германия ва Олмониядан ташқари мамлакатнинг Tyskland, Saksa, Nimeccina, Vacija, Deutschland каби номлари ҳам мавжуд. Немислар юрти нега бунчалик хилма-хил аталади? Бу номлар қайердан пайдо бўлган?

Дастлаб биз ўзимиз энг кўп ишлатувчи Германия номидан бошласак. Бу ном энг кўп тарқалган шакл.
Қадимги Рим империяси ҳозирги Германиянинг ўзига бўйсунган ҳудудлардаги қабилаларини германнлар деб атаган. Бу ном кейинчалик лотин тилидан кўплаб тилларга, жумладан, инглиз тилига кўчган. XVIII-XIX асрларда дунёнинг катта қисмини эгаллаган инглизлар эса бу номни бошқаларга ҳам тарқатган. Хусусан, рус тилига ҳам, биз ҳам доимгидек руслардан дарров кўчирганмиз.

Инглиз тилида Dutch номи ҳам бор, аммо унинг қўлланиши доираси қисқариб, ҳозирда фақатгина нидерланд халқига нисбатан қўлланилади.

Биздан фарқли равишда аждодларимиз Олмония номидан кўп фойдаланган. Бу номни Германиянинг французча номланиши деса ҳам бўлади. VI-IX асрларда германларнинг энг йирик қабилаларидан бири бўлган алеманнлар билан қалин алоқаларга эга бўлган галлар уларнинг юртини Allemagne ёки Almoniya деб атаган. Бу ном Галлиядан Пиреней яриморолига ҳам ўтган ва VIII асрда яриморолни эгаллаган араблар улардан шу номни ўзлаштирган. Ва бу ном араблар орқали бутун мусулмон оламига, хусусан, Марказий Осиёга ҳам етиб келган. Шу тариқа, Олмония сўзи ўзбек тилига араб тилидан кириб келган.

Немис номи эса қадимги славян тилига бориб тақалади. Протославян тилида «němьc» — «соқов» деган маънони англатади. Яъни қадимги славянлар славян тилида гапира олмайдиган халқларни шундай атаган. Бу ном қўлланилиши ҳам торайиб бориб, кейинчалик фақат Германия учун ишлатила бошланган.

Унда нега рус тилида Немис эмас Германия? Чунки Москва шеваси асосида қурилган ҳозирги рус тили қадимги славян тилидан узоқлашган тил (масалан, қизил сўзи ҳам рус тилидан бошқа барча славян тилларида протославян тилидаги червон шаклида, рус тилида эса красный).

Болтиқбўйи давлатлари ишлатувчи Vacija ва Vokietija номлари қаердан келгани ҳақида аниқ жавоб йўқ. Баъзилар бу ном прото-ҳиндевропа тилидаги «wek» сўзидан («гапириш» деган маънони англатади) келиб чиққан деб тахмин қилади, бошқалари эса викинглар учун ишлатилган атамалардан пайдо бўлган деган ғояни илгари суради.

Финляндия ва Эстонияда айтилувчи Сакса ҳамда Саксамаа номи эса германларнинг яна бир йирик қабиласи — сакслар билан боғлиқ. Бу ҳудуддаги халқлар айнан сакслар билан яхши алоқаларга эга бўлгани боис уларнинг юртини шундай номлаган.

Ва ниҳоят германларнинг ўзи мамлакатларини Deutschland деб атайди. Бу ном протогерман тилидаги þэудō сўзидан олинган бўлиб, «халқ», «миллат» маъноларини беради.

Скандинав халқлари ишлатувчи Tyskland номи Deutschland’нинг бузилган шакли бўлиб, у ҳам қадимги скандинав тилидаги «халқ» маъносини берувчи þýзкр сўзидан олинган.

Шундай қилиб, 1871 йилгача ягона давлатга бирлашмаган Германия ягона номга ҳам эга бўлмаган. Шу боис уни турли давлатлар турлича атаб келган ва бу бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

Масалан менга мамлакатнинг Німеччина номи энг кўп ёқади.

@pan_diplomat