Get Mystery Box with random crypto!

2020 йил — Опа-сингил Нафиса (ўзбекистонлик илк аёл гроссмейст | Diplomat (Sobirov)

2020 йил — Опа-сингил Нафиса (ўзбекистонлик илк аёл гроссмейстер), Ҳулкар ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар Ўзбекистон Шахмат Федерацияси билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди ва кенжа Гулруҳбегим Ўзбекистон томони чақирмаган сабаб АҚШ Шахмат федерациясига ўтиб кетти

2021 йил — Ўзбекистонлик биринчи, дунё бўйича эса иккинчи энг ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдаров тушунарсиз таъқиқлар ва Шахмат федерациясининг эътиборсизлиги ҳақида айтиб, у ҳам федерациясини ўзгартириши мумкинлигини айтди.

Федерация раиси Азиз Абдуҳакимов федерация фаолияти чуқур ўрганилаётгани ва ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.

2022 йил — Антикоррупция агентлиги Шахмат федерацияси билан боғлиқ операцияларни ўрганди ва унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига юборди.

Федерация раиси ўзгартирилди. Азиз Абдуҳакимов ўрнига Алишер Саъдуллаев тайинланди.

2022 йил август — Ўзбекистон эркаклар жамоаси тарихда илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонди.

Агар Ўзбекистондаги барча соҳалар муаммолари мана шундай очиқ айтилса ва танқид қилинса ҳамда ўша соҳада ўзгаришлар амалга оширилса қандай натижаларга эришиш мумкинлигини кўриб турибсиз.

@pan_diplomat