Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар натижасида аҳоли орасида ҳ | Diplomat (Sobirov)

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар натижасида аҳоли орасида ҳам, ҳарбийлар орасида ҳам қурбонлар бор

«Шаҳар бўйлаб юриш давомида улар инфратузилма объектларига сезиларли даражада зарар етказди. Биноларнинг ойналарини синдириб, ёнғинлар содир этишди. Бир нечта гуруҳлар қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсадида Нукус шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси биноларини эгаллашга уринди.

Ушбу кимсалар сон жиҳатига кўра нисбий устунликдан фойдаланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳужум қилишди, уларни аёвсиз калтаклаб, оғир тан жароҳатлари етказишди.

Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари орасида қурбонлар бор» — деган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев.

@pan_diplomat