2021-12-17 19:30:00
17.12.2021
Бугунги дастуримизда: 2022 йилда хусусий секторга ҳам узлуксиз (24/7 режимда) валюта айирбошлаш фаолияти учун рухсат берилиши мумкин.
Адлия вазири Русланбек Давлетов сўнгги 5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор коррупциявий жиноятни содир этганини очиқлади.
Тошкентдаги чемпионатда Эроннинг 1979 йилгача бўлган мадҳияси қўйилганига эронликлар норозилик билдирмоқда.
Москвадаги хусусий клиникада пичоқланган стоматолог Жамол Одилов, ҳодисадан 4 кун ўтиб, шифохонада вафот этди.
Ҳаёти хавф остида қолган таниқли режиссёр Сокуров президент Путин билан тортишгани учун узр сўради.
Икки панжасини эри чопган россиялик аёлга Европа суди 370 минг доллар товон пули тайинлади.
AҚШ Уйғур мусулмонлари масаласида Хитойга қўшимча санкциялар киритди.
ЕИ Россияни Украинага қарши ҳарбий тажовузининг “жиддий оқибатлари” дан огоҳлантирди.
Бу лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг:
https://t.me/bugunuz/44556
3.8K viewsBarno Anvar, 16:30