Бишкекдаги автоҳалокатда 20 бола жароҳатланди, тўрт боланинг аҳволи оғир Бишкекдаги “Манас” аэропортига элтувчи йўлда 20 апрелда содир бўлган автоҳалокатда 20 нафар бола жароҳатланди. Болаларнинг энг каттаси 11 ёшда, энг кичиги 8 ёшда.Учинчи сонли болалар касалхонаси бош шифокори Акилбек Манановнинг Озодлик радиоси қирғиз хизматига айтишича, жароҳатланган болалардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Улар касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. https://bit.ly/3KVSFxV 4.8K views09:30