Get Mystery Box with random crypto!

Украинага босқин: 421-кун | Киев расмийлари қарши ҳужумни алла | OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 421-кун | Киев расмийлари қарши ҳужумни аллақачон бошланганини айтмоқда

АҚШда ишланган Patriot зенит-ракета тизимлари Украинага етиб борди.

Бу - 15-20 километр баландлик, 20 километргача радиусда ҳаводан келаётган нишонни аниқ ура оладиган кучли қуролдир.

Шу тариқа хориждан янада кўпроқ ва кучлироқ қуролларни олаётган Киев расмийлари қарши ҳужумни аллақачон бошлаб юборганини айтмоқда.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия босқинидан бери илк марта Киевга борди ва бу сафари билан альянс Украинанинг қарши ҳужумга тайёргарлигини дастаклашини билдирди.

Урушнинг 421-кунига тафсилотлар билан танишинг.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews