Get Mystery Box with random crypto!

Хоразмлик китобхонларга байрам туҳфаси Байрамларни ўзига хос | Ozodbek Nazarbekov

Хоразмлик китобхонларга байрам туҳфаси

Байрамларни ўзига хос туҳфалар билан қарши олиш яхши одатларимиздан бирига айланган. Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тантанаси арафасида ҳам шаҳару қишлоқларимизда турли иншоот ва объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Барчаси халқимиз учун, унинг фаровон ҳаёти учун.

Шу маънода, биз ҳам унутилмас тадбирлардан бирининг иштирокчисига айландик – Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси учун махсус қуриб битказилган бинонинг очилиш маросимида қатнашдик. Бу ажойиб мажмуа китобсеварларга энг улуғ, энг азиз айёмга муносиб совға бўлди.

Тантанали маросимда биз билан бирга иштирок этган қатор ижодкор зиёлилар ҳам давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларни эътироф этиб, йиғилганларни истиқлол байрами қутладилар.

Айниқса, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саид кутубхонага 12 минг дона китоб, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари  Минҳожиддин Мирзо Мерям Гурбузнинг “Хоразмшоҳларда давлат ташкилоти, иқтисодий ва маданий ҳаёт” номли асарини туҳфа қилиб, китобхонлар қувончига қувонч қўшди.

Ишонамизки, ушбу кутубхона имконияти чекланганларнинг билими ва маънавиятини оширишга хизмат қилади.

Хоразмликларга шундай ажойиб зиё маскани муборак бўлсин!

Озодбек Назарбеков,
маданият вазири