Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда даҳшатли авария Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ аёл | O'zbekiston 24 ✅

Сурхондарёда даҳшатли авария

Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ аёл машина бошқариб, 2 фарзандининг ўлимига сабаб бўлди.

Кеча тушдан кейин Сариосиё туманида “Nexia-3” ЙТҲга учради.

1983 йилда туғилган ҳайдовчи тезликни меъёридан ошириб юборган.

Оқибатда тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси ортидан автомобилда ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи ва унинг 2 вояга етмаган фарзанди воқеа жойида вафот этган.

Автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир фарзанди ва яқин қариндоши – автомобиль эгаси оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

@Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!