Синфдошларга! Болаликдан мен билан дўст бўлганларим, Ҳар кунимда тиргак бўлиб турганларим, Қизғонмасдан борин баҳам кўрганларим, Доимо соғ-омон бўлинг синфдошлар! Ёдимдадир дарсга кечга қолганимиз, Дарс бажармай 2 баҳо олганимиз, Гапга кирмай, кўп жанжаллар қилганимиз, Доимо соғ-омон бўлинг синфдошлар! Иншоларни бирга-бирга ёзар эдик, Бир қаламдан кўплаб расм чизар эдик, Жисмон деса шошиб залга чиқар эдик, Доимо соғ-омон бўлинг синфдошлар! Сиз-ла ўтди ўйласам энг гўзал даврим, Ҳотирласам кўзларимдан томар ёшлар. Келинг, сиз-ла кўришмоқлик гўзал бахтим, Сизни жуда соғинганман синфдошлар! @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг! 106.4K views10:44