Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон24

Telegram kanalining logotibi ozbekiston24_yangiliklari — Ўзбекистон24 Ў
Telegram kanalining logotibi ozbekiston24_yangiliklari — Ўзбекистон24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 96
Kanalning ta’rifi

🔰You Tube Kanalimiz tez orada ish boshlaydi
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
🌎Дунё янгиликлар
🕐Аник малумотлар
📣Глобал муоммолар
📬Тезкор яангиликлар
🔎Fikir va muloxazalar uchun @Ozbekiston_24New_bot
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
👮 Админ: @u_usmonov

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-11 22:08:46
#Тезкор
Мактабларда ўқиш тўлиқ анъанавийга ўтмайдиган бўлди. Олдингидек ҳам анъанавий, ҳам онлайн бўлади

11 январдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши хақида хабар берилганди.

Халқ таълими вазирлиги кўп сонли фуқароларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, бу чоракда ҳам дарслар аввалгидек давом эттирилишини маълум қилди.

ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
607 viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2021-01-11 22:08:15
Наманганда «газ заправка»да навбатда турган ҳайдовчи вафот этди

Наманган шаҳридаги Юксалиш маҳалласида газ тўлдириш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилардан бири 10-январга ўтар кечаси вафот этди.

Кун.уз хабарига кўра, ҳайдовчи «заправка» яқинида «Жигули» автомобилини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида асфальтга йиқилиб жароҳатланиши оқибатида вафот этган.
ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
545 viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2021-01-10 23:19:05
Очилбой Раматов бошчилигидаги комиссияси Жиззахдаги уй қулашининг сабабларини ўрганади

10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар Мустақиллик кўчасида «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ қураётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган.

Ҳукуматнинг тегишли фармойиши билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Комиссия таркибига прокуратура, ФВВ, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.

Ҳукумат комиссияси 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганини ўрганади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритади.

Каналга обуна бўлинг
557 views20:19
Ochish/sharhlash
2021-01-09 19:15:33
11 январдан барча мактаблар анъанавий таълимга қайтади

Халқ таълими вазирлиги мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунигача 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий таълимга қайтганини инобатга олиб, 11 январь, яъни III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилди.

«Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишларига шароит яратишлари ва мактабга юборишларини сўраб қоламиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига барча мактабларда қишки мавсумда иссиқлик тизимини барқарор ишлаши, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ ташкилий чораларни кўриши, санитария-гигиена ва дезинфекция воситалари билан таъминлашлари талаб этилишини эслатиб ўтди.

Каналга обуна бўлинг

ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
563 viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash
2021-01-09 12:25:00
Бешарик туманида электр ишлаб чикарувчи янги лойихалар хусусида вилоят хокими Х.Бозоров



https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
503 viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2021-01-09 12:08:38
Ис газидан эхтиёт булинг азизларим
ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
465 views09:08
Ochish/sharhlash
2021-01-09 10:53:35
Вакцина синовида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизи коронавирусни аломатларсиз ўтказган

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов «Дарё»га берган интервьюсида ҳозиргача 3 минг фуқаро вакцина синовида кўнгилли сифатида иштирок этиш учун кўрикдан ўтказилганини маълум қилди.

Кўнгиллилар мурожаатининг биринчи куни тиббий кўрикдан ўтиб, коронавирусга тест беради ва уларда антитаналар текширилади. Иккинчи куни эса улар эмланади. «Вакцина олишга лойиқ деб топилганларга ўйлаб кўришлари учун бир кун имконият беряпмиз — ҳеч ким уларни эмланишга мажбур қилмайди», — дейди вазир.

Вазирнинг айтишича, қон таҳлили топширганлардан тахминан 30 фоизининг организмида коронавирусга қарши антитаналар борлиги аниқланмоқда. Улар коронавирусни ўзи билмаган ҳолда, аломатларсиз ўтказган. Ушбу кўнгиллилар эмланмайди, чунки бу вакцина самарасини текширишга ҳалақит қилиши мумкин.

7 январь ҳолатига кўра, синовда иштирок этаётган фуқаролар сони 1328 кишини ташкил этмоқда.

Каналга обуна бўлинг
475 views07:53
Ochish/sharhlash
2021-01-09 10:53:05
Тошкентда 7 та тўлов терминали ўғирланди

Тошкент шаҳрида бир неча тўлов терминаллари ўғирлангани аниқланган. Яшнобод тумани ИИБ томонидан олиб борилган ишлар натижасида жиноят ишида гумонланаётган икки нафар шахс қўлга олинган. 

Ушбу шахслар Яшнобод тумани Қорасув қўчасидаги 5 уй ёнида жойлашган дўкон ёнидан Paynet банкоматини ўғирлаётганида, туман ИИО ФМБсига бу ҳақда хабар берилган. Тезкор қидирув ишлари олиб борилганда, давлат рақами ечилган оқ Дамас русумли автомашинага  ушбу банкомат ортиб, олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, гумонланаётган шахслар 2020 йил 15 декабрдан 2021 йилнинг 2 январь вақт оралиғида жами 7 та тўлов терминалларини ўғирлаб, уларни бузган ва ичидаги пулларни сарфлаб юборишган.

Гумондаги шахслар Д. (1990 йилда туғилган) ва Р. (1989 йил туғилган) бундан аввал Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жазо муддатини ўтаб чиққани маълум қилинди.

Каналга обуна бўлинг

ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
410 viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash
2021-01-09 10:52:42
Хоразмда газ портлаши оқибатида вояга етмаган қиз вафот этди

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 8 январь куни соат 03:41 да Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Исломхўжа кўчаси, 6-уйда сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлди.

Уйнинг деворлари ва томи қулаган ҳамда 70 кв.м. майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган.

Маълумотларга кўра, соат 04:50ларда уй эгаси қизининг (2005 й.т.) жасади бино конструкцияси уюмлари орасидан олиб чиқилди. Ёнғин оқибатида уй эгаси Ш.Э.нинг юз қисми, қўллари 22 % термик куйиб, шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган чақнашнинг асосий сабаби табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда.

Каналга обуна бўлинг

ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
403 viewsedited  07:52
Ochish/sharhlash
2021-01-07 17:37:09
#Тезкор #Расман
Наманганда яна 1 киши Қирғизистон ароғидан заҳарланиб, вафот этди жами ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони 6 кишига етди, 2 киши қамалди.

Дастлабки хабарда жами 12 киши заҳарланиб, улардан икки нафари ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Кейин яна 3 киши вафот этгани маълум бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, яна 1 киши вафот этган, жами 13 киши заҳарланган. Жабрланувчиларнинг 6 нафарига шифохонадан уйига жавоб берилган. Яна бир киши реанимация бўлимида қолмоқда.

Ҳолат юзасидан икки шахс терговга жалб этилган: сотувчи А.С. (эркак) қамоққа олинган, етказиб берувчи Н.А. (аёл)га нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган.

Жабрланувчилар 29–31 декабр кунлари, Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган «Градусник» номли спиртли ичимлик истеъмол қилган.
ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS
480 viewsedited  14:37
Ochish/sharhlash