Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Расман Наманганда яна 1 киши Қирғизистон ароғидан з | Ўзбекистон24

#Тезкор #Расман
Наманганда яна 1 киши Қирғизистон ароғидан заҳарланиб, вафот этди жами ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони 6 кишига етди, 2 киши қамалди.

Дастлабки хабарда жами 12 киши заҳарланиб, улардан икки нафари ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Кейин яна 3 киши вафот этгани маълум бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, яна 1 киши вафот этган, жами 13 киши заҳарланган. Жабрланувчиларнинг 6 нафарига шифохонадан уйига жавоб берилган. Яна бир киши реанимация бўлимида қолмоқда.

Ҳолат юзасидан икки шахс терговга жалб этилган: сотувчи А.С. (эркак) қамоққа олинган, етказиб берувчи Н.А. (аёл)га нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган.

Жабрланувчилар 29–31 декабр кунлари, Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган «Градусник» номли спиртли ичимлик истеъмол қилган.
ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS