Get Mystery Box with random crypto!

Қишнинг сўнгги кунларида иссиқ чой билан сифатли телеграм кана | Oylik Qancha?

Қишнинг сўнгги кунларида иссиқ чой билан сифатли телеграм каналларни кузатишга нима етсин?

Ҳар бири аъзо бўлишга арзийдиган, ўзим кузатиб борадиган энг сара телеграм каналларни тавсия қилмоқчиман!

@GeoSiyosatuz — геосиёсий майдондаги энг сара мақолалар, янгиликлар, статистикалар бериб боради.

@GeoPolitico — сиёсатни тушуниш учун сиёсатшуносликда ўқиш шарт эмас. Яхши сиёсий канални кузатиб боришнинг ўзи етарли. Сифатли ва саноқли сиёсий каналлардан бири.

@shahnozxon — жамоатчилик фаоли, филолог, қалами ўткир журналист Шаҳноза Соатованинг канали. Каналда ижтимоий ҳаёт, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда аёллар ҳуқуқига оид таҳлиллар бериб борилади.

@OrifTolib — ижодкор, тил амалиётчиси Ориф Толиб саҳифаси. Канал — тил ва имло борасида катта хазина. Саҳифани мунтазам кузатиб борсангиз, билимларингиз ўз-ўзидан ортаверади.

@shokirjonov — Kun.uz журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритиладиган канал. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи. Мухлисларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган хабарлар ҳам бериб борилади.

@platformauzb — энг тезкор ахборотлар, экспертларнинг эксклюзив фикрлари, долзарб мавзулардаги мақолалар, оригинал суратлар ва видеолар блоги.

@yuristmuydinov — юрист канали. Каналда фуқаролик-оилавий, ижро ҳамда банк масалаларида пост қолдиради. Қонунчиликни соддау ва жўн тилда тушунтириб боради.

@haqiqatdaIlyos — Kun.uz журналисти Илёс Сафаровнинг телеграм канали. Канал орқали журналистнинг долзарб мавзуларда қилган интервюлари, жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан билдирган фикрлари билан танишиб боришингиз мумкин.

@n_jonuzoq — бу каналда шоир Нодир Жонузоқ шеърлари ва шоирнинг бошқа битикларини ўқиб боришингиз мумкин.