Get Mystery Box with random crypto!

Oylik bot

Telegram kanalining logotibi oylikbot_uz — Oylik bot O
Telegram kanalining logotibi oylikbot_uz — Oylik bot
Kanal manzili: @oylikbot_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 94.00K
Kanalning ta’rifi

Ойлик маошингизни билиш учун
👉 @oylikbot 👈 киринг
Ойлик маошни ҳисобловчи бот
👉 @oylik_hisoblovchi_bot 👈

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 17

2021-01-08 14:18:49
1 февралдан мактаб ходимлари қанча ойлик олади?
https://bit.ly/3bqMdPz

Какая зарплата будет у учителей в Узбекистане с 1 февраля?
https://bit.ly/3bqMdPz
298.4K views11:18
Ochish/sharhlash
2021-01-04 10:55:41 Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин

Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.

100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади.

Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.

Илгари назорат материаллари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тайёрланган.

Шунингдек, эндиликда ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
327.7K views07:55
Ochish/sharhlash
2020-12-31 06:05:39 1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

2021 йил 1 февралдан
бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Тегишли қарор 30 декабрь куни президент томонидан имзоланган.

Шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳам 10 фоизга кўтарилади.

Молия вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 1 февралдан:

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 245 000 сўм (ҳозирда 223 000 сўм);
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (ҳозирда 679 330 сўм) этиб белгиланади.

Бундан ташқари:

2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа – ойига 434 минг сўм;
кам таъминланган оилаларга тўланадиган моддий ёрдам 326–653 минг сўм (ҳудудлар кесимида турлича) этиб белгиланади;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10 фоизга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 февралдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар 7 фоизга оширилган эди. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб эса пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилган.

Жарималар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда фойдаланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 2020 йилда оширилмаганди.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
296.2K views03:05
Ochish/sharhlash
2020-12-29 09:44:10
Ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади

Заработная плата учителей снова повысится

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
250.9K views06:44
Ochish/sharhlash
2020-11-30 07:26:56
"Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳасида таклиф этилмоқда:

Педагог ходимнинг базавий лавозим маошининг энг кам миқдорини белгилаш ва кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таклифлар учун: https://regulation.gov.uz/uz/d/25127
_______________________

Проектом закона "О статусе педагогического работника" предлагается:

Установление минимального размера базовых должностных окладов педагогического работника и внедрение системы выплаты надбавок за выслугу лет.

Для предложений: https://regulation.gov.uz/uz/d/25127

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
352.9K views04:26
Ochish/sharhlash
2020-11-21 08:00:04 Барча учун муҳим рақамлар

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
345.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2020-11-05 08:16:21 Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
382.7K views05:16
Ochish/sharhlash
2020-09-23 05:00:02 Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловлар тўлаш 1 январга қадар тўхтатиб турилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№575, 21.09.2020й) билан, бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, шу жумладан, бюджетдан ташқари ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
460.7K views02:00
Ochish/sharhlash
2020-09-15 20:24:34
Халқ таълими вазирлигининг 2020/2021 ўқув йили учун иш ҳақи тўланиши бўйича кўрсатмаси.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
459.8K views17:24
Ochish/sharhlash
2020-08-11 07:43:03 Ўтган давр учун пенсия тўлаш тартибини биласизми?

Ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz
406.7K views04:43
Ochish/sharhlash