2021-12-16 17:08:49
КИМ ОЯТАЛ КУРСИНИ УКИСА ЖИНЛАРНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ОМОНДА БУЛАДИ
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отам шундай деди: «Хурмо қуритадиган жойимиз бўлар эди. Мен у ердан хабар олиб турардим. (Ҳар кеча хурмо) камая бошлади. Шунинг учун бир кеча уни қўриқлаб ётдим. Қарасам, навқирон йигит кўринишидаги бир жонзот экан. Салом берсам, алик олди.
– Жинмисан, инсонмисан? – дедим.
– Жинман, – деди.
– Қўлингни узат, – дедим. Қарасам итнинг қўли, итнинг юнги. «Жин мана шундай бўлади», деб ўйладим.
– Жинларнинг ичида мендан чопағоним йўқ, – деди.
– Нима учун бу ишга қўл урдинг, – дедим.
– Менга сени садақа қилишни яхши кўради, дейишди. Шуниг учун егулигингдан олгим келди, – деди.
– Бизни сизлардан нима ҳимоя қилади? – дедим.
– Мана бу Оятул-Курсий, – деди.
Мен уни қўйиб юбордим. Кейин бориб, бор гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб бердим. Шунда у зот: «У тўғри айтибди», дедилар.
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Ихлос сураси ҳамда «муъаввизатайн»нинг фазилати
Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ёмғирли ва қоп-қоронғи тунда чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга намоз ўқиб берсинлар деб, у зотни топдик. У зот менга: «Ўқи», дедилар. Мен ҳеч нарса демадим. У зот яна: «Ўқи », дедилар. Мен яна ҳеч нарса демадим. У зот яна: «Ўқи», дедилар. «Нимани ўқийин, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. «Қул ҳуваллоҳу аҳад ва “муъаввизатайн”ни тонг отганда ва кеч кирганда уч марта ўқисанг, сенга ҳар қандай нарсадан кифоя қилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Лафз Абу Довудники.
@oxunbobooficial
4.4K views14:08