2021-12-21 11:58:31
ОЗГИНАСИГА САБР ҚИЛСА БЎЛАДИ...
Бир киши Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига аёлидан шикоят қилиб келган экан. Шу пайт Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг хонадонларидан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапирган овози эшитилибди. Арзчининг ҳаёлидан:
«Ҳазрати Умардек обрўли кишининг оиласида шундай ҳолат бўлса, мен нолимасам ҳам бўлар экан», дегaн ўй ўтиб, ортига қайтибди.
Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уйдан чиқиб, уни кўриб, чақирибдилар.
– Нима гапинг бор эди, – деб сўрабдилар.
– Ё амирул мўъминин, аёлимдан сизга шикоят қилиб келгам эдим. Лекин, билдимки, сизнинг аёлингиз ҳам меникидан қолишмас экан. Шунинг учун арз қилишга ҳожат қолмади, – дебди.
Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Эй биродар, аёлимнинг менда ҳаққи кўп. Чунки у менга овқат пишириб берадиган ошпаз, нон ёпадиган нонвой, кийимларимни ювгувчи хизматкор, фарзандларимни тарбияловчи, хонадонимнинг қўриқчиси, мени ҳаром ишлардан сақловчи... Шунча хизматларни қилган аёлимнинг озгина озорига сабр қилмоғим зарур эмасми?..– деган эканлар.
«Саодат қучганлар ибрати» китобидан.
@oxunbobooficial
5.5K views08:58