Get Mystery Box with random crypto!

Биласизми? Кутубхоналар иши билан шуғулланувчи мутахассисларн | Oxun bobo markaziy masjidi

Биласизми?

Кутубхоналар иши билан шуғулланувчи мутахассисларнинг маълумотига кўра ҳозирги кунда дунё кутубхоналарида сақланаётган араб тилидаги қўлёзма асарларнинг сони уч миллиондан ортади. Бундан ташқари одамларнинг шахсий кутубхоналарида мавжуд қўлёзмаларни ҳам қўшилса, уларнинг сони яна ортиши мумкин. Минг афсуски, бу бизнинг давримизгача етиб келгани холос.
Мўғул қўшинлари Боғдодни истеъло қилганда қирқ кечаю кундуз қатли ом қилди. Уламоларни қирди. Уларнинг китобларини ўтда ёқди, сувга оқизди. Тарихчи Муҳаммад Курд Алининг ёзишича мўғуллар уламоларнинг ёзган китобларидан отлари учун отхоналар қурганлар, Дажла дарёсининг устига илмий китоблардан учта кўприк қурганлар. Собиқ шўролар тузуми изтиҳоди (репрессияси) асносида юртимиздан чиққан алломаларнинг бой илмий мерослари йўқ қилинганини ҳам қўшадиган бўлсак, аждодларимизнинг илмга нақадар берилган бўлганларини англашимиз қийин эмас.
@oxunbobooficial