Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 14 декабрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили вилоятдаги “Им | Oxun bobo markaziy masjidi

Бугун 14 декабрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакили вилоятдаги “Имом Фахриддин ар Розий” ислом билим юрти намозхонаси ишга тушиши муносабати билан Пешин намозини билим юртида адо қилиб, илм олиш фазилатлари, аҳли илмларга қилинадиган эҳсонларнинг даражаси ҳамда масжид ва мадраса қурилишида иштирок этиш савоблари тўғрисида маъруза қилди. Тадбирда Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла, Урганч туман бош имом-хатиби Муҳаммадамин Муҳаммад Зариф ўғллари иштирок этишиб, мазкур масжид қурилишида иштирок қилган барча ҳомийлар номларига хайрли дуолар қилдилар.

•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/ZamaxshariyUz_official