Get Mystery Box with random crypto!

Бир вақтлар устозларимдан бири билан канал очгандик. У пайт ка | Овқат вақти!👩‍🍳

Бир вақтлар устозларимдан бири билан канал очгандик. У пайт карантин бўлгани учун уйдан ишлардим. Бу эса канални иш орасида юритишга ҳалал бермаган. Лекин кейинчалик унга вақт ажратолмадим.

Каналнинг мақсадли аудиторияси асосан аёллар бўлишига қарамай, кузатувчиларнинг маълум қисми эркакларни ташкил этганди. Кузатиб, хурсанд бўлганман.

Чунки таом тайёрлашга қизиққан мен билган эркакларнинг ҳаммаси меҳрибон ва оиласи, фарзандлари ҳақида қайғурадиган инсонлар.

Тўғри тушундингиз, каналда турли таомлар рецептлари бериб бориларди. Номи "Овқат вақти".

Ташаббускорларнинг ғоялари билан канал жуда ноодатий олиб борилган. Унга энди кирган одам, таом тайёрлашнинг мураккаблик даражасидан унинг туригача осон топиб, фойдаланиши мумкин.

Аниқроқ тушунча бўлиши учун бу линкдан кириб, кўрсангиз бўлади. У ерда қолиш эса, иҳтиёрий :)

Хуллас, бугундан ўша канални яна жонлантиришга қарор қилдим. Йўналиш аниқ, беришга мўлжалланган контент ҳам тайёр. Вақт ҳам шу ой оҳиригача муаммо эмас. Айтмоқчиманки, олдиндан анча муддатли постларни жойлаб қўйишим мумкин.

Фақат ўзи камайиб кетган кузатувчилар пост қўя бошлаганимдан кейин яна битта-битта чиқиб кетиши одамни хафсаласига таъсир қиляпти.

Лекин таслим бўлмаслик керак. 100 та сифатли аудитория қолса, фақат улар учун ишлашга ҳам тайёрман :)

Каналга ўтинг, кўринг, маслаҳат беринг. Фикрларингиз мен учун қизиқ

#шунақагаплар
https://t.me/musaevadch